Қозоғистон ҳақидаги видеолавҳа нуфузли халқаро мукофотга сазовор бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Pacific Asia Tourism Association ҳомийлигида онлайн тарзда ўтказилган PATA Gold Awards танловида «Энг яхши саёҳат видеоси» номинациясида «Travelstan» ролиги ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Kazakh Tourism» миллий компаниясидан маълум қилишларича, видеонинг асосий мақсадларидан бири - айрим гуруҳларнинг «STAN» қўшимчасига салбий муносабатини йўқ қилишдир. Бугунги кунга қадар видео дунё бўйлаб 480 миллион мартадан кўпроқ трансляция қилинган.

Бу халқаро майдонда Қозоғистон ҳақида саёҳат видеоларининг биринчи ғалабаси эмас. Ўтган йилнинг апрелида «Биз қаерга учамиз?» видеоси Болгарияда бўлиб ўтган «On the east Coast of Europe» XVI Халқаро саёҳат фильмлари фестивалида «Туристик йўналиш» номинациясида 90 сониягача бўлган энг яхши реклама видеоси деб топилганди.



Ва ўша йилнинг сентябрь ойида юқоридаги иккала видео «Ҳудудларни тақдим этиш» ва «Фаол дам олиш ва кўнгил очиш объектлари» Россияда бўлиб ўтган «Диво Евразии» III туристик видео ва анимация фестиваль-танловида ғолиб бўлган.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар