Валюталар курси:
    usd/kzt 434.48 eur/kzt 492.61

    rub/kzt 5.68 cny/kzt 68.44
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -13 °С
Алматы: -1 °С

Қозоғистон Афғонистон ва Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юборади

23 Июль 11:30

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳукумати Афғонистон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикасига гуманитар ёрдам юборади. Шу муносабат билан Бош вазир Асқар Мамин томонидан имзоланган қарор «Адолат» («Әділет») ахборот-ҳуқуқий тизимида эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий гуманитар ёрдам олувчиларни аниқлаб, уни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштирилишини таъминлаши керак. Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги юкларни Афғонистон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикасига етказиб беришни таъминласин. Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт, Ташқи ишлар, Молия, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирликлари ушбу қарордан келиб чиқадиган чораларни кўрсин», - дейилади ҳужжатда.

Қарор имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Ҳужжатга кўра, Афғонистонга асосан тўшак-ўрин ва кийим-кечак кўринишидаги гуманитар ёрдам кўрсатилади, Ўзбекистонга эса 600 тонна олий навли буғдой уни, 100 минг литр ўсимлик ёғи, 50 минг дона сут консервалари, ва бошқа моддий ёрдам юборилади.

Афғонистон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикасига кўрсатиладиган расмий гуманитар ёрдамнинг моддий қиймат рўйхати билан мана бу ҳаволада танишиш мумкин.

Новости по теме