Қозоғистон Афғонистон билан савдо ва гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр

None
None
TASHKENT. Kazinform – Қозоғистон Афғонистон билан савдо ва гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вазифалар бўйича элчиси Талғат Қалиев Афғонистон масаласи бўйича Ўзбекистонда бўлиб ўтган халқаро конференцияда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Тошкентда «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Марказий Осиё давлатлари, Россия, АҚШ, Европа Иттифоқи, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, БМТнинг турли идора ва муассасаларининг расмий вакиллари иштирок этди. Афғонистондан ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Муттаки иштирок этди.

ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вазифалар бўйича элчиси Талғат Қалиев ўз нутқида Афғонистон масаласига ягона минтақавий ёндашув, БМТнинг ролини янада ошириш зарурлигини таъкидлади.

Элчи Қозоғистон Афғонистон билан савдо ва гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Иштирокчилар Афғонистондаги ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.



Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар