Қозоғистон Афғонистон билан савдо ҳамкорлигини ривожлантиради

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг Афғонистон билан савдо алоқаларининг асосий маҳсулотлари қайд этилди. Бу давлат билан савдо ҳамкорлиги кучаяди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз Афғонистон билан ҳамкорлик қиламиз ва савдони ривожлантирамиз. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларни ташкил этади. Бу Озарбайжон ва Туркманистон билан товар айирбошлашдан сезиларли даражада кўпдир. Бу борада савдо ҳамкорлигини янада оширамиз. Афғонистон билан ўзаро савдода буғдой, ун, кунгабоқар ёғи устувор аҳамиятга эга. Нега биз бу имкониятдан воз кечишимиз керак? Бу пировардида мамлакатимизга фойда келтиради», - деди Серик Жуманғарин Ҳукумат йиғилишидан кейин ОАВ вакиллари саволларига берган жавобида.

Шунингдек, вазир Афғонистонда савдо уйи очилгани ва унга махсус вакил тайинланганини маълум қилди.

«Ишларни мувофиқлаштириш учун расмий вакил масъул, чунки Афғонистон ҳудуди катта ва ранг-баранг. Эндиликда ўзаро савдони ривожлантиришда бозорни ўрганиш, маҳаллий тадбиркорлар билан яқиндан танишиш зарур. Афғонистонлик тадбиркорларни бу ерга таклиф қилиб, бизнес-форум ўтказмоқчиман. Уларга ўз имкониятларимизни кўрсатганимиз маъқул», — дейди у.

Қозоғистон Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида савдо уйини очиши ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар