Қозоғистон афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти ёрдамчиси – Хавфсизлик Кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов Афғонистон бўйича Минтақавий хавфсизлик бўйича мулоқотнинг IV сессиясида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Душанбеда Афғонистон бўйича минтақавий хавфсизлик мулоқотининг IV йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Хитой, Россия Федерацияси, Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистондан хавфсизлик кенгаши котиблари ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар иштирок этди.

Қозоғистон делегациясига Президент ёрдамчиси – Хавфсизлик Кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов бошчилик қилди. У ўз нутқида мамлакатдаги вазиятни бутун минтақа манфаатлари йўлида ўзгартириш, жумладан, халқаро терроризм ва экстремизмнинг экспортига йўл қўймаслик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва гуманитар инқирозни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналишларни айтиб ўтди.



Иқтисодий хавфсизликнинг асосий омиллари сифатида Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий мақомини тиклаш мақсадида бутун минтақада транспорт алоқаларини фаоллаштириш, таълим тизимини ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Қозоғистон афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш, озиқ-овқат, дори-дармон ва биринчи навбатда, бошқа зарур товарлар билан таъминлаш, шунингдек, афғон талабаларини ўқитиш учун имкониятлар яратишда давом этади.

Учрашувда, шунингдек, Афғонистондаги барча масалалар бўйича мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунлари бўйича якуний баёнот қабул қилинди. Унда таъкидланишича, Афғонистон ҳудудидан халқаро террористик ташкилотлар томонидан минтақа давлатларига қарши ҳар қандай террорчилик ҳаракатларини яшириш, тайёрлаш, режалаштириш ёки молиялаштириш учун фойдаланиш мумкин эмас.

Мулоқот иштирокчилари чегарадош давлатлар ва бошқа манфаатдор давлатлар ўртасида деструктив гуруҳлар фаолияти билан боғлиқ вазият тўғрисида тезкор маълумот алмашиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида эканликларини тасдиқладилар.

Бундан ташқари, давлатларнинг афғон халқига инсонпарварлик ёрдами тўсиқсиз етиб боришини таъминлаш истаги қайд этилди.

Тадбир доирасида Ғизат Нурдаулетов Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Насрулла Маҳмудзода ва Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Иштирокчилар минтақавий ва глобал хавфсизликнинг асосий масалалари ҳамда бу борадаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.

Сўнгги хабарлар