Қозоғистон аёлларнинг пенсия ёшини пасайтириш бўйича халқаро тажрибани ўрганмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов аёлларнинг пенсия ёшини пасайтириш масаласида фикр билдирди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Ҳукумат йиғилишидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берган Бош вазир ўринбосари Ерали Тоғжанов аёлларнинг пенсия ёшини камайтиришни таклиф қилаётганини айтди.

«Аёлларнинг пенсия ёшини 58 ёшга туширишни таклиф қилаётганлар, жумладан, 55 ёшга тушириш керак, деганлар ҳам бор. Менинг шахсий фикрим, жаҳон тажрибасини оладиган бўлсак, буларнинг барчаси пенсия ёшини оширишга қаратилган. Шунинг учун биз барча реал халқаро амалиётларни ҳисобга оламиз. Бу - бир. Иккинчидан, келажакда ҳақиқий фуқароларнинг молиявий ва пенсия таъминотини таъминлаш учун унга аввало иш тажрибаси кераклиги ўз-ўзидан аён. Яъни, эртага оладиган иш ҳақи миқдори иш стажига боғлиқ бўлади. Буларнинг барчасини ва фуқароларнинг ижтимоий аҳволини яхшилайдиган масалаларни ҳисобга олишимиз керак. Фуқароларга бу борада тушунтириш ишлари олиб борамиз»

, - деди Ерали Тоғжанов.

Бош вазир ўринбосари бу борада турли гуруҳлар билан учрашувлар ташкил этилаётганини таъкидлади.

«Ҳеч ким пенсия ёшини пасайтирмоқчи эмас. Биз муҳокама қиляпмиз. Шу доирасида биз турли гуруҳлар билан учрашмоқдамиз. Улар орасида шундай ташаббусни амалга ошираётган гуруҳлар билан ҳам учрашяпмиз. Буни ўзингиз яхши биласиз»

, — деди Бош вазир ўринбосари ва амалдаги қарор шу йилнинг кузида Ижтимоий Кодекс доирасида чиқарилишини эслатиб ўтди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар