Қозоғистон аҳолисининг неча фоизи қишлоқларда яшайди - статистика

None
ASTANА. Кazinform – Айни пайтда мамлакат қишлоқларида 7,5 миллиондан ортиқ киши ёки мамлакат аҳолисининг 38,2 фоизи истиқомат қилади, дея хабар беради Кazinform Миллий статистика бюроси маълумотларига таяниб.

Бюро томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, сўнгги йилларда урбанизация суръатлари туфайли қишлоқ аҳолиси улуши камайиб бормоқда. Агар 2022 йил бошида қишлоқларда 7 миллион 728 минг 176 киши бўлган бўлса, 2023 йил бошида бу кўрсаткич 7 миллион 556 минг 745 нафарни ташкил қилди. Уларнинг 3 832 903 нафари эркаклар, 3 723 842 нафари аёллардир.

Қишлоқ аҳолиси сони бўйича Туркистон вилояти олдинда, қишлоқ аҳолиси сони - 1599909 киши. Иккинчи ўринда Алмати вилояти – 1 262 161 киши, учинчи ўринда Жамбил вилояти – 691 179 киши. Ундан кейинги ўринларда Қизилўрда вилояти – 442 423 ва Манғистау вилояти – 420 052 киши.

Қишлоқ аҳолисининг сони Улитау вилоятида энг кам бўлиб, унда ҳудуд аҳолисининг 21 фоизи, яъни 46 328 киши яшайди.

Вилоят аҳолисининг умумий улушида қишлоқ аҳолиси кўп бўлган 7 та вилоят мавжуд. Улар: Алмати, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Шимолий Қозоғистон, Туркистон ва Жетису вилоятлари.

Сўнгги хабарлар