Қозоғистон аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи интернетдан фойдаланади

None
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин интернет-трафикдан фойдаланиш тезлиги ошишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Маълумки, ҳозирги вақтда рақамли иқтисодиётнинг ўсиши, кўнгилочар контент, бизнеснинг виртуал алоқага кириши, яъни интернет-трафикдан фойдаланиш даражаси, иқтисодий фаолиятнинг платформа моделига ўтиши сезиларли даражада ошиб бормоқда. Пандемиядан кейин бу кўрсаткич 1000 петабайтга етди», деди Бағдат Мусин Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, шу вақт ичида мамлакатда интернетдан фойдаланувчилар сони 90,9 фоизни ташкил этган.

«Нафақат интернет фойдаланувчилари сони, балки уларнинг интернетда ўтказган вақти ҳам ошиб бормоқда. Айнан шу омиллар коммуникация инфратузилмаси юкламасининг ортишига асосий сабаб бўлмоқда», — деди вазир.

Аввалроқ Рақамли ривожланиш ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Ҳукумат 2023 йилда Астана, Алмати, Чимкент ва айрим вилоят марказларида 5G мобил алоқасининг янги авлодини жорий этиш ва ривожлантиришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди. 2027 йилга бориб ҳар бир республика аҳамиятига эга шаҳарни қамраб олиш 75 фоизни, вилоят марказларини қамраб олиш 60 фоизни ташкил этади.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар