Қозоғистон аҳолисининг 40,2 фоизи коронавирусга қарши эмланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда сўнгги уч ой ичида коронавирусдан даволанаётганлар сони икки баравар камайди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шоранов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«1 августдан бошлаб мамлакатимизда юқумли касалликлар ўринлари билан қамраб олиш 56 фоиздан 33 фоизга, реанимация ўринлари билан қамраб олиш 45 фоиздан 27 фоизга камайди. Захирада 30 мингдан ортиқ ўрин мавжуд.

Сўнгги уч ойда даволанишни давом еттираётганлар сони камайди, беморлар сони икки баробарга (90 767 нафардан 43 397 нафарга) қисқарди», — деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, аҳолининг 40,2 фоизи COVID-19 га қарши эмланган.

«8 миллион 300 мингдан ортиқ киши 1-компонент, эмланиши керак бўлган аҳолининг 73,4 фоизи ёки умумий аҳолининг 44,3 фоизи, 7 миллион 600 мингга яқин киши 2-компонент билан эмланди. Бу эмланиши керак бўлган аҳолининг 66,6 фоизини ёки умумий аҳолининг 40,2 фоизини ташкил этади», — деди Марат Шоранов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар