Қозоғистон аҳолиси 19 миллионга яқинлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Қозоғистон аҳолиси 18 миллион 940 минг 400 кишини ташкил этди. Бу ҳақда ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюроси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Шу жумладан шаҳар аҳолиси - 11 миллион 204 минг 800 (59,2%), қишлоқ аҳолиси - 7 миллион 735 минг 600 минг киши (40,8%). 2020 йил 1 апрель билан таққослаганда аҳоли сони 250,2 минг кишига ёки 1,3% га ўсди.

Аҳолининг 2021 йил январь-март ойларида табиий ўсиши 2020 йил январ-мартга нисбатан (61,5 минг киши) 4,6% га ўсди ва 64,3 минг кишини ташкил этди. Табиий ўсишнинг умумий даражаси 1000 кишига тўғри келадиган 13,73 кишини ташкил қилади.

Сўнгги хабарлар