Қозоғистон аҳолиси 18 миллион 833 минг кишига етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон аҳолиси 18 833,1 минг кишига етди. Ушбу факт Миллий иқтисодиёт вазирлигининг статистика қўмитаси томонидан эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

2020 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Қозоғистон аҳолиси 18 833,1 минг кишини ташкил қилди.

«Шу жумладан шаҳар аҳолиси - 11 109,8 минг (59%), қишлоқ аҳолиси - 7 723,3 минг киши (41%). Эркаклар сони 9 136,8 мингга, аёллар сони 9 696,3 мингга этди», - дейилади хабарда.

Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йил 1 ноябрга нисбатан аҳоли сони 240,4 минг кишига ёки 1,3 фоизга ўсди.

Энг катта ўсиш Қозоғистоннинг 3 ҳудудида қайд этилди. Булар Алмати (64,8 минг киши), Нур-Султан (48,9 минг киши) ва Чимкент шаҳарларида (36,4 минг киши).

Сўнгги хабарлар