Қозоғистон аҳолиси 18 миллион 785 минг кишига етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг сентябрь ойида Қозоғистон аҳолиси 18 миллион 785 минг кишига етди. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги Статистика қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакат аҳолиси 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, 18 миллион 785,0 минг кишини ташкил қилди. Шу жумладан 11 миллион 066,2 минг киши (58,9%) шаҳар аҳолиси ва 7 миллион 718,8 минг киши овулларда (41,1%) яшайди», -дейилади хабарда.

Қўмита маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 1 сентябрига нисбатан аҳоли сони 237,5 минг кишига ёки 1,3 фоизга кўпайди. Энг катта ўсиш Қозоғистоннинг 3 шаҳрида: Алмати (63,1 минг киши), Нур-Султан (50,0 минг киши) ва Чимкентда (31,8 минг киши) қайд этилди.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар