Қозоғистон 93,6 миллиард куб метрлик газ конларини ўзлаштиради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда газ лойиҳалари учун такомиллаштирилган намунавий шартнома механизми жорий этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Давлат раҳбари газ қазиб олиш бўйича янги лойиҳалар учун солиқ имтиёзларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бугунги кунда ер қаъридан фойдаланиш бўйича такомиллаштирилган намунавий шартнома механизмини, жумладан, газ лойиҳаларини жорий этиш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар тўплами ишлаб чиқилди. Масалан, солиқ имтиёзлари кўринишидаги норматив-ҳуқуқий ва фискал преференциялар режалаштирилган»

, — деди вазир.

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, газ лойиҳалари учун газнинг рағбатлантирувчи нархларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар жорий йил охиригача қабул қилинади.

«Ушбу тадбирлар умумий газ захираси қарийб 93,6 миллиард куб метр бўлган газ конларини ўзлаштириш ва 2030 йилгача йилига 6,7 ​​миллиард куб метр қўшимча товар газини ишлаб чиқариш имконини беради»

, — деди Болат Ақшолақов.

Фото: ortcom.kz

Сўнгги хабарлар