Қозоғистон 4,25 млн тонна дон экспорт қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий мавсум охиригача Қозоғистон 4,25 миллион тонна дон экспорт қилади. Бу ҳақда Қозоғистон дон иттифоқи маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, Қозоғистон дон иттифоқи ғалланинг дастлабки заҳираларини 8,3 миллион тонна деб баҳоламоқда. Россиядан 1,4 миллион тонна импортни ҳисобга олган ҳолда (2022 йил 1 сентабргача) умумий дон етказиб бериш ҳажми 9,7 миллион тоннани ташкил этади. Жорий мавсум якунига кўра ички истеъмол ҳажми 3,9 миллион тоннани ташкил этади. Шундан нон пишириш учун 0,46 миллион тонна буғдой керак. Қолган 3,5 миллион тонна буғдой ем-хашак, ун ва макарон ишлаб чиқаришга сарфланади», - дейилади хабарда.

Уюшма маълумотларига кўра, жорий мавсум охиригача 4,25 миллион тонна буғдой ва дон уни экспорт қиланади. Унинг 3 миллион тоннаси буғдой, 0,9 миллион тоннаси эса ундир. Натижада жорий мавсум охиригача умумий талаб - 8,2 млн тонна. Янги мавсум учун буғдой захираси тахминан 1,5 миллион тоннани ташкил этади, бу охирги 4 мавсумдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Ички бозорда 1 тонна ғалла нархи 115-118 минг тенгени ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, Россиядан олиб келинган 1 тонна дон 116 минг тенгени ташкил этади.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар