Қозоғистон 2050 йилгача кам углеродли ривожланиш концепциясини ишлаб чиқмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон 2050 йилгача кам углеродли ривожланиш концепциясини ишлаб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилиши пайтида Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, деб хабар қилмоқда Kazinform мухбири.

«Иқтисодиётни чуқур декарбонлаштириш нуқтаи назаридан, иқлим ўзгариши бўйича Париж келишувининг мажбуриятларини бажариш учун Қозоғистон 2050 йилгача кам углеродли иқтисодиётга ўтишнинг узоқ муддатли ўз режасини ишлаб чиқиши керак. Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида карбонсизланиш ва иқлимни тартибга солишни кучайтириш тенденцияси мавжуд. Масалан, ўтган йили Европа Иттифоқи ўзининг асосий мақсади - 2050 йилга келиб атмосферага чиқариладиган газ чиқиндиларини нолгача камайтириш эканлигини маълум қилганди. Шу мақсадда Европа Иттифоқи чиқиндилар миқдори юқори бўлган мамлакатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга «трансчегаравий углерод солиғи«ни ишлаб чиқишни бошлади. Шу муносабат билан, Европа бозорида Қозоғистон товарларининг рақобатбардошлигини сақлаб қолиш учун биз ҳам чиқиндиларни камайтириш устида ишлашимиз керак», - деди вазир.

Унга кўра, вазирлик Қозоғистоннинг 2050 йилгача кам углеродли ривожланиш концепциясини ишлаб чиқишни бошлади.

«Ушбу концепция доирасида биз мамлакат иқтисодиётини декарбонлаштириш бўйича бир қатор сценарийларни ишлаб чиқмоқдамиз. Моделлаштириш натижалари асосида иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан мақбул чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Концепцияни тасдиқлашни 2021 йилнинг биринчи ярмида якунлаш режалаштирилган», - деди Мағзум Мирзағалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар