Қозоғистон 2030 йилгача экотуристлар сонини 12 миллиондан оширишмоқчи

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон 2030 йилга келиб экотуристлар сонини 12 миллиондан оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Президентнинг топшириғига биноан, 1 ноябргача ноёб ўсимлик ва ҳайвон турларини сақлаб қолиш, ўрмон хўжалиги ва қўриқланадиган ҳудудларни бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган 2030 йилгача Биологик хилма-хилликни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш лойиҳаси ишлаб чиқилади», - деди Мағзум Мирзағалиев.

Вазир экотуризмни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхтади.

«Айни пайтда Қозоғистонда 13та миллий боғ мавжуд. 2019 йилда ташриф буюрувчилар сони 1,5 миллион кишини ташкил қилди. Бугунги кунда миллий боғларда жиҳозланган автотураргоҳлар, кемпинглар, янги санитария кабиналарига бўлган эҳтиёж катта. Биз халқаро тажриба асосида маршрутлар ва йўлларни яхшилашни кўриб чиқмоқдамиз. Замонавий меҳмонхона марказлари, тиббиёт марказлари, кемпинглар, этно-овуллар ва бошқаларни яратиш режалаштирилган», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, бу борада тегишли режалар ишлаб чиқилмоқда. Улар жамоатчилик билан муҳокама қилинмоқда. Бундан ташқари, хусусий инвесторларни жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«2030 йилгача экотуризмни ривожлантиришнинг прогноз имкониятлари ҳисоблаб чиқилди. Хусусий инвестициялар ҳажми 70 миллиард тенгега етади. Сайёҳлар оқими 1,5 миллиондан 12 миллионгача кўпаяди. 12 минг қўшимча иш ўринлари яратилади», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар