Қозоғистон 2030 йилга бориб иссиқхона газлари чиқиндиларини 15 фоизга қисқартиришни режалаштирмоқда

None
ASTANA. Кazinform – Мамлакат ҳукумати «2060 йилгача Қозоғистон Республикасининг углерод нейтраллигига эришиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат Ashyq НҲА порталида эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«2016 йилда Париж битимини имзолашдан олдин Қозоғистон БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича асосий конвенцияси доирасида ўзининг миллий миқёсда белгиланган ҳиссасини белгилаб олди. Шунга асосланиб, қуйидаги мақсадларга эришиш кўзда тутилган:

- 2030 йил декабригача иссиқхона газлари чиқиндиларини 1990 йилга нисбатан 15 фоизга мажбурий қисқартириш;

- қўшимча халқаро инвестициялар, кам углеродли технологиялар, Яшил иқлим жамғармасига кириш ва иқтисодиёти ўтиш давридаги мамлакатлар учун мослашувчан механизмни ҳисобга олган ҳолда, 2030 йил декабригача иссиқхона газлари чиқиндиларини 1990 йилга нисбатан 25 фоизга шартли равишда камайтириш.

Қозоғистон Республикасининг 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиш стратегияси глобал иқлим тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган», дейилади очиқ муҳокама учун эълон қилинган ҳужжатда.

Таклиф этилаётган стратегия доирасида мамлакатда яшил инвестицияларни рағбатлантириш, уларни жалб қилиш, самарали энергия ишлаб чиқариш ва иқлимнинг бошқа глобал тенденцияларига мослашиш бўйича саъй-ҳаракатлар амалга оширилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар