Қозоғистон 2030 йилга бориб газ қазиб олишни 6,7 млрд куб метрга оширади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақовнинг сўзларига кўра, Қозоғистон 2030 йилга бориб газ қазиб олишни 6,7 млрд куб метрга ошириши мумкин, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра ер қаъридан фойдаланиш бўйича такомиллаштирилган намунавий шартномалар тўплами тайёрланди. Йил охиригача қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар қабул қилинади.

Бу чора-тадбирлар умумий газ заҳираси қарийб 93,6 млрд куб метр бўлган конни ишлаб чиқаришга тайёрлайди ва 2030 йилга бориб йилига 6,7 ​​млрд куб метр товар газини қўшимча ишлаб чиқариш билан газ ишлаб чиқариш мумкин бўлади», — деди Болат Ақшолақов.

Шунингдек, у суюлтирилган газни биржада сотиш 2023 йил 1 январга кўчирилганини эслатди.

«Биржаларда савдолар кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида савдолар белгиланган чегаравий чакана нарх доирасида амалга оширилмоқда. Суюлтирилган нефть газининг транспорт воситасига ҳамроҳ бўладиган ҳужжатига ва сотиш вақтида фискал чекларни ёзишга қўйиладиган талабларни қонунчилик нормалари орқали кучайтириш тавсия этилади.Бундан ташқари, тармоқ давлат органи томонидан назорат қилинадиган тақчил товарларга ягона товар биржасини ташкил этишни тавсия этамиз», — деди вазир.


Фото: Очиқ манбалардан олинган

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар