Қозоғистон 2026 йилгача хорижий инвестициялар оқимини 25,5 миллиард долларга оширади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон 2026 йилгача хорижий инвестициялар оқимини 25,5 миллиард долларга оширади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Жақсилиқов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент топшириғига мувофиқ, Миллий иқтисодиёт вазирлиги давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда Жаҳон банки иштирокида Қозоғистон Республикасининг 2026 йилгача бўлган инвестиция сиёсати концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқди. Концепция лойиҳасида кўзда тутилган асосий мақсадли кўрсаткичлар 2026 йилда асосий капиталга инвестициялар ҳажмини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 25,1 фоизга етказиш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини 25,5 миллиард АҚШ долларига етказишдан иборат», — деди вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, ушбу мақсадларга эришиш учун концепция лойиҳасида инвестицияларни жалб қилиш сиёсатини қайта кўриб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўзда тутилган. Бу инвестициялар таркибини янги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда рақобатбардош, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишида ўзгартириш имконини беради.

«Инвестицияларни ривожлантиришнинг асосий қарашлари – ҳар бир тармоқнинг иқтисодиётни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда инвестицияларни жалб этишга мутаносиб ёндашишдир. Ишлаб чиқариш саноати рақобатбардошликни оширишнинг самарали драйвери бўлади. Унда меҳнат унумдорлигини ошириш, экспорт ҳажмини ошириш ва мураккабликни ошириш, юқори қайта ишлаш ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни босқичма-босқич маҳаллийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу билан бирга, юқори технологияли капитални талаб қиладиган, хусусий капитал етишмайдиган лойиҳаларни амалга оширишда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш устувор бўлади», — деди Тимур Жақсилиқов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар