Қозоғистон 2024 йилги Олимпиада учун 100 та лицензия олишни режалаштирмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон 2024 йилги Олимпиада учун 100 га яқин лицензия олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов Atameken Businesга берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Вазирнинг сўзларига кўра, 160 нафар қозоғистонлик спортчи Парижга йўлланма олиш имкониятига эга. Токио Олимпиадасида қозоғистонликлар 8 та бронза медалини қўлга киритган эди. Бундан ташқари, жорий йилда вазирлик томонидан спортни ривожлантириш учун 50 миллиард тенге ажратилган.

«Бизнинг вазифамиз Миллий олимпия қўмитаси ва мураббийлар штаби билан ҳамкорликда спортчининг стартга шай бўлиши учун барча шароитларни яратишдан иборат. Бизнинг катта режаларимиз бор, Парижда мадҳиямизни куйлаш учун барча имкониятларни ишга соламиз», – деди Асхат Оралов.

Фото: Julien Mattia/NurPhoto/Getty Images


Сўнгги хабарлар