Қозоғистон 2024 йил охиригача нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 78 минг тоннага қисқартиради

None
Фото: WAM
ASTANA. Kazinform – 2023 йил 4 июнда бўлиб ўтган ОПЕК+ 35 вазирлар йиғилишида келишилган ишлаб чиқариш ҳажмини ихтиёрий қисқартириш амалга оширилади, дея хабар беради Kazinform ҚР Энергетика вазирлигига таяниб.

«Қозоғистон ОПЕК+ мамлакатлари билан апрель ойида ихтиёрий равишда камайтиришни эълон қилган келишувга кўра, профилактика чораси сифатида 2024 йил декабрь ойи охиригача 78 минг баррелга ихтиёрий қисқартиришни узайтиради», - дейилади хабарда.

Аввалроқ вазирлик Қозоғистон бошқа ОПЕК+ давлатлари қатори 2023 йил май ойида нефть қазиб олишни ихтиёрий равишда кунига 78 минг баррелга камайтиришини маълум қилганди.


Сўнгги хабарлар