+7 (701) 759 90 19
USD 419.69 EUR 510.89
RUB 5.63 CNY 64.82
Янгиликлар

Қозоғистон 2023 йилга қадар дори-дармон экспортини тўрт баравар оширмоқчи

13 Январь 17:37
Баҳам кўринг:
Қозоғистон 2023 йилга қадар дори-дармон экспортини тўрт баравар оширмоқчи

NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилнинг 12 ойи якунлари бўйича фармацевтика саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 47 фоизга ўсди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram каналига асосланиб.

Бунга маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши сабаб бўлди. Масалан, «Химфарм» АЖ ишлаб чиқариш ҳажмини икки бараварга оширди. Бундан ташқари, компания сўнгги 2 йил ичида экспорт ҳажмини 2,5 баравар оширди. Бугунги кунда компаниянинг дори-дармонлари Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи бозорларида катта талабга эга.

Маҳсулотлар Тожикистон, Туркманистон, Мўғулистон, Россия ва Қирғизистон каби мамлакатларга экспорт қилинади. Шунингдек, бу йил Ўзбекистон бозорини ҳисобга олган ҳолда экспорт ҳажмини икки баравар ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, энг муҳим ташаббуслардан бири бу Европа Иттифоқининг дори-дармон бозорига киришдир. Шундай қилиб, 2023 йилга келиб экспорт ҳажми 4 баравар, яъни 16 млрд тенгегача ошириш режалаштирилган.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив