+7 (701) 759 90 19
USD 430.39 EUR 515.52
RUB 5.68 CNY 66.03
Янгиликлар

Қозоғистон 2020 йилда иқтисодий эркинлик рейтингида 39-ўринни эгаллади

2 Март 12:35
Баҳам кўринг:
Қозоғистон 2020 йилда иқтисодий эркинлик рейтингида 39-ўринни эгаллади

NUR-SULTAN. Kazinform – Америка тадқиқот марказининг 2020 йилдаги иқтисодий эркинлик индексига кўра, «Меърос фонди» (Heritage Foundation) мамлакатлар рейтингида Қозоғистон ўз кўрсаткичларини 20 поғонага яхшилаб, 180 мамлакат орасида 39 ўринни эгаллади (2019 йилги рейтингда 59 ўрин). Бу ҳақда Kazinform ҚР Ҳукуматининг расмий сайтига асосланиб хабар беради.

Heritage Foundation томонидан қайд этилишича, Қозоғистон 2020 йилда рейтингдаги ўрнини яхшилаш нуқтаи назаридан энг муҳим ижобий импулсга эга бўлган 10 та давлатга айланди. Фискал барқарорлик, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, давлат идоралари фаолияти самарадорлиги, давлат харажатлари самарадорлиги, бизнес эркинлиги, савдо эркинлиги, суд ҳокимияти самарадорлиги каби кўрсаткичларда ижобий динамика кузатилди. Инвестициялар эркинлиги, молия сектори эркинлиги каби кўрсаткичларда барқарор динамика кузатилди.

Таққослаш учун, 2020 йилги иқтисодий эркинлик кўрсаткичи бўйича мамлакатлар рейтингида Россия Федерацияси 94-ўринни, Ўзбекистон Республикаси 114-ўринни, Беларусь Республикаси 88-ўринни ва Қирғизистон Республикаси 81-ўринни эгаллади. Сингапур, Гонконг, Янги Зеландия, Австралия ва Швейцария энг юқори иқтисодий эркинликка эга бўлган бешта мамлакат қаторига киради.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив