+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистон 100 та янги йўловчилар вагони сотиб олади

2 Июнь 14:33
Баҳам кўринг:
Қозоғистон 100 та янги йўловчилар вагони сотиб олади

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистон 100 та янги йўловчилар вагони сотиб олади. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Йўловчилар вагонлари паркини модернизация қилиш бўйича давлат томонидан ёрдам чоралари кўрилди. Ўтган йили биз 109 та вагон сотиб олгандик, бу йил эса 100 та янги вагон сотиб олишни режалаштирмоқдамиз», - деди вазир.

Бундан ташқари, Б.Атамқулов имконияти чекланган йўловчилар учун яратилаётган қулайликлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

«Айни пайтда 44 та йўналишда 98 та махсус купе вагонлар мавжуд ва уларда вагон ичида мустақил ҳаракатланадиган, вагонга миниб тушадиган аравалар бор. Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга йўналишларда улар учун 50 фоизлик чегирма мавжуд», - деди Б.Атамқулов.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив