Қостанайда катта спорт майдончалари очилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қостанайда очиқ осмон остидаги замонавий спорт зали фойдаланишга топширилди. У профессионал ускуналар билан жиҳозланган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ҳокими Архимед Мухамбетов «Юбилейный» янги микрорайондаги «Free fitness» спорт майдончасига ташриф буюрди.

«Жастар саройи» ва «Муз саройи» оралиғидаги ҳудудда профессионал жиҳозлар билан жиҳозланган янги спорт майдончаси ўрнатилди.

«Спорт майдончаси 23 та функционал кўча (анти-вандал) тренажёрларидан иборат бўлиб, ҳам куч-қувват машқлари, ҳам мушакларни комплекс ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун мўлжалланган. Тренажёрларининг хавфсизлиги ҳақида маълумот берувчи QR код билан жиҳозланган ва тренажерлар ногиронлар учун ҳам мослаштирилган. Шаҳар аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида тренажёрлар устидаги бутун периметр бўйлаб ёмғир ва қуёшдан ҳимоя қилувчи соябон ўрнатиш режалаштирилган», - деди вилоят ҳокими Instagramдаги саҳифасида.

Бундай спорт майдончаларини яқин кунларда шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам ўрнатиш режалаштирилган.


Муаллиф: Жанна Мусабаева
Сўнгги хабарлар