Қостанайда четдан келган, болалар соғлиги учун хавфли ўйинчоқлар топилди

None
None
QOSTANAI. Kazinform – Қостанай вилоят товарлар ва хизматлар сифати ва хафсизлигини назорат қилиш департаменти ходимлари хавфли ўйинчоқларни аниқлаб, дўконлар расталаридан олиб ташланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Идора раҳбари Рагуль Таженованинг айтишича, ҳудудда болалар ўйинчоқлари доимо назорат остида. Ўтган йилда ҳудудий бошқармалар мутаҳассислари 167 та ўйинчоқ пробасини саралаб олган, шундан 67 таси техник регламент талабларига мос эмаслиги аниқланган.

«Ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисида»ги техник регламентга кўра, ишлаб чиқарувчи сотиб олувчини тегишли ахборот билан таъминлаши лозим. Тегишинча, истеъмолчи ўйинчоқнинг таркиби, хусусиятлари, сақлаш ва фойдаланиш шартлари, яроқлилик муддати, оғирлиги, хавфсизлиги каби маълумотларга эга бўлиши лозим. Бугунги кунда талабга жавоб бермайдиган ўйинчоқларнинг 80%и Хитойда ишлаб чиқарилган, қолган 20%и Россия, Украина, Ўзбекистондан келтирилган. Жумладан, Хитойдан олиб келинган «Барби Beauty», «L.O.L. Fruit doll» ва «Racing Super» ўйинчоқлари токсикологик-гигиена кўрсатгичларига мос эмас. Булар болалар саломатлиги учун хавфли. Ушбу ўйинчоқлар дўконлар расталаридан олиб ташланди», - деди Рагуль Таженова.

2019 йилда талабга мос эмас ўйинчоқларни сотган шахсларга 314061 танга миқдорида 6 та жарима белгиланди.

Муаллиф: Қасқирбай Қойшиманов

Сўнгги хабарлар