Қостанай вилоятидада SMART идоралар ишга туширилди

None
None
QOSTANAI. Kazinform – Архимед Мухамбетов А.Байтурсынов номидаги Қостанай давлат университетида очилган «Smart-марказга» борди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Марказ «Рақамли Қозоғистон» дастури доирасида ишга туширилди. Ушбу ҳудудий SMART-марказда талабалар стартаплари ва илмий ғояларни амалга ошириш учун Coworking-старт майдончаси, «Lab Network» комплекси, IT-skills (робот техникаси, 3D моделлаш), Cyber-club ва Agro-skills офислари мавжуд. Офисларда турли хил йўналишлардаги лойиҳалар амалга оширилади. Масалан, «Lab Network» комплексида 3та лаборатория ишлаб турибди. Улар: физика-кимё, агрокимё ва биотехнология лабароториялар тармоғидир. Бу ерда қостанайлик талабалар экспортлар ёрдамида ўз ғояларини амалга ошириш имкониятига эга.

Марказ фаолияти билан яқиндан танишиб чиққан ҳудуд раҳбари йирик лойиҳаларга ҳокимлик томонидан ёрдам берилишини таъкидлаб, аниқ топшириқлар берди.

«Бугунги кунда вилоятимизда ІТ-технология, агросаноат соҳалари яхши ривожланиб бормоқда. Талабалар ўзларининг самарали лойиҳаларини амалга ошириб, «Экосервис-2030» компаниясини қуришди. 2019 йилда университет маблағларидан 150 млн тг ажратилиб, лабораториялар янгидан жиҳозланди. Жорий йилда ІТ-технология ва лабораторияларни жиҳозлаш учун қўшимча 150 млн тт ажратиш кўзда тутилмоқда. Қостанай давлат университети илмий лойиҳаларга бизнес-инвестицияларни жалб қилиш орқали илмий марказга айланиши лозим», - деди вилоят раҳбари.

Таъкидлаш жоизки, 2022 йилгача вилоятда деҳқончилик бўйича 192 илғор ва 16 та рақамли фермалар, чорвачилик бўйича 156 та илғор ферма 17 та смарт-ферма ишга туширилади.

Муаллиф: Қасқирбай Қойшиманов

Сўнгги хабарлар