Қостанай вилоятида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний ишлаган

None
QOSTANAY. Kazinform - Қостанай вилоятидаги деҳқон хўжаликларидан бирида саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний меҳнат қилган. Бу ҳақда Kazinform polisia.kzга таяниб хабар беради.

Талапкер қишлоғида ўтказилган рейдлар давомида миграция хизмати ходимлари ҳудудга ишлаш учун келган Ўзбекистон фуқароларини аниқлади. Улар буғдой йиғим-терими билан шуғулланган ва меҳнат фаолияти учун ҳужжатларга эга бўлмаган.

Ҳужжатларни текширган ишчилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан яширинишга уринган. Миграция хизмати ходимлари маҳаллий полиция инспектори билан биргаликда эркакларни қўлга олди.

Ўзбекистон фуқаролари Қостанай туман суди томонидан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 5-қисми билан уч суткага қамоққа олиш тарзидаги маъмурий жавобгарликка тортилди.

Политсия маълумотларига кўра, хориж фуқароларининг қолиш муддати қисқартирилган ва улар 10 кун ичида мамлакатни тарк этишлари шарт. Бундан ташқари, иш берувчи чет эл ишчи кучидан Қозоғистон Республикаси қонунчилигини бузган ҳолда фойдаланганлик учун жавобгарликка тортилган.




Фото: polisia.kz


Сўнгги хабарлар