+7 (701) 759 90 19
USD 375.87 EUR 406.24
RUB 5.84 CNY 53.45
Янгиликлар

Қостанай вилоятида 25 нафар ёш шифокорга уй берилди

14 Февраль 17:41
Баҳам кўринг:
Қостанай вилоятида 25 нафар ёш шифокорга уй берилди

QOSTANAI. Kazinform – Бугун Қостанайда вилоят ҳокими Архимед Мухамбетов 25 нафар шифокорга уй калитларини ҳадя қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қостанайда 5 қаватли 30 та уй қурилади Қостанайда четдан келган, болалар соғлиги учун хавфли ўйинчоқлар топилди Жорий йилда арзон турар жой қурилиши 3 баравар ортади – пойтахт ҳокими

2019 йилда вилоят ҳокимлиги ва «Қозоғистон ипотека компанияси «Ипотека ташкилоти» АЖ ўртасида соғлиқни сақлаш ходимлари учун 350 та квартира сотиб олиш ҳақида келишувга эришилган. Турар жойлар «Нурли ер» давлат дастури доирасида қурилган.

«Сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериладиган турар жойлар 3 йил ичида бериб тугатилади. Ўтган йилда 350 та квартиранинг 54 таси берилган бўлса, бугун яна 25 нафар ёш шифокор уйли бўлишди. Ипотека компанияси билан бирлашиб бажариладиган ишлар ҳали кўп. Эндиликда шу тариқа уй сотиб олиш имконияти педагогларга ҳам берилиши кўзда тутилган», – деди Архимед Мухамбетов.

Мутаҳассисларнинг айтишича, 25 нафар ёш шифокорга берилган «Юбилейный» микрорайонидаги №35 уй сифатли қурилган, қурилиш материаллари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилган.

Муаллиф: Қасқирбай Қойшиманов



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив