Қостанай вилоятида 219 кўп фарзандли оила уй-жой билан таъминланади

None
None
QOSTANAI. Kazinform – Қостанай вилоятида 219 кўп фарзандли оилага уй-жой калити берилади. Бу ҳақда Қостанай вилояти қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради «Kazinform».

Вилоятда уй-жой қурилишига алоҳида эътибор берилади. Кам таъминланган оилаларни молиялаштириш ва уй-жой билан таъминлашга қаратилган махсус лойиҳалар қабул қилинди. Масалан, шу йилда Қостанайда ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлар учун 7 та ижара уйи қурилиши учун 2 млрд. танга ажратилди. Амангелди, Денисов, Житиқара, Мендиқара ва Науризим туманларига яна 1,2 млрд танга ажратилди. Беш туманда 5 хонадонли уйлар реконструкция қилинади. Уларнинг барчаси кўп фанзандли оилалар учун мўлжалланган.

«Кўп фарзандли ойлани уй-жой билан таъминлаш учун 108 квартира сотиб олинди. Бунинг учун 900 миллион танга ажратилди. Ушбу маблағнинг 840 миллион тангаси Қостанайга шаҳрига тегишли. «Нурли жер» ва «Бақытты отбасы» дастурлари бўйича кам таъминланган оилалар кредит уйларида яшашлари мумкин. 1,5 миллиард танга қийматидаги 219 та ариза қабул қилинди. Барча аризалар маъқулланди», деди Берик Танжариков, Қостанай вилояти қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик бошқармаси бошлиғи.

Бугунги кунга қадар 36 нафар катта ва ногирон болали 28 оилага квартира калитлари топширилди.


Сўнгги хабарлар