Қостанай вилоятида 20 млн йил аввалги балиқ топилди

None
None
QOSTANAI. Kazinform – Рудний шаҳри Қашар кентида 20 млн йил аввалги балиқнинг суяклари топилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қадимий балиқ «Соколов-Сарибай» кон бойитиш комбинатининг Қашар карьерини қазиш чоғида топилган. «Капитал Авто» пудратчи компаниясининг ходимлари экскаватор билан ерни қазиётганда балиқ скелетларига кўзи тушган.

«Қадимда бу ҳудудлар океан туби бўлган деган тахминлар бор. Унда балиқнинг кўплаб турлари бўлганлиги табиий. Балиқ тишларини, ўмиртқа поғонаси ва бошқа скелетларини авваллари ҳам топиб олганмиз. Аммо тўла-тўкис скелетини биринчи марта кўришимиз. Балиқ палеоген даврида, тахминан 20 млн йил аввал яшагани аниқланди», - деди «Соколов-Сарибай» комбинати бош геологи Николай Соломин.

Олимнинг айтишича, қадимий балиқ скелети Қашар тоғ-кон қазиш комплекси музейига берилади.

Муаллиф: Қасқирбай Қойшиманов

Сўнгги хабарлар