Қостанай вилоятида 120 нафар тиббиёт ходимларига уй берилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қостанай вилояти ҳокими Архимед Мухамбетов тиббиёт ходимларини турар жой билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Икки йил давомида қишлоқ жойларига келган шифокорларнинг ҳар бирига маҳаллий бюджет ҳисобидан 1,5 миллион тенге миқдорида ёрдам нафақа берилди. «Қозоғистон ипотека кампанияси» АЖ орқали Қостанай шаҳрида 54 та квартира берилди. Яқин вақт ичида тиббиёт ходимларига яна 120 та квартира берилади. Шунингдек, бу йил 700 га яқин ижарага бериладиган квартиралар фойдаланишга топширилади, уларнинг кўп қисми тиббиёт ходимлари ўртасида тақсимланади», - деди Архимед Мухамбетов Ҳукумат йиғилишида.

Сўнгги хабарлар