+7 (701) 759 90 19
USD 381.10 EUR 420.81
RUB 5.65 CNY 54.57
Янгиликлар

Қостанай вилоятида 1 трлн тг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

20 Январь 17:27
Баҳам кўринг:
Қостанай вилоятида 1 трлн тг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

QOSTANAI. Kazinform – Қостанай вилоятида 1 трлн тг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Архимед Мухамбетов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қостанай вилоятида бу йил йўл таъмирлашга 44 млрд тг маблағ ажратилади Қостанайда 5 қаватли 30 та уй қурилади Қостанай вилоятида 25 нафар ёш шифокорга уй берилди

Иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи Гулбарам Мусағазинанинг айтишича, бултур вилоят иқтисодиётига 288,1 млрд танга маблағ жалб қилинган. Жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 1 трлн тангадан зиёд бўлди.

«Саноат маҳсулотлари ҳажми 15,3%, қурилиш ишлари 6,6%, турар жой ҳажми 12,1% ўсди. Ташқи инвестициялар 2,4% ошди. Ташқи савдо айланмаси 13,8% кўпайиб, 2,1 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Агросаноат соҳасидада чорвачилик ишлаб чиқариши 1,9% ошди, аммо дон тушуми 32,8% фоиз камайди. Бу ўтган йилга қурғоқчилик билан боғлиқдир», - деди Г.Мусағазина.

Вилоят ҳокими Архимед Мухамбетов кўрсатгичларнинг яхшилигини таъкидлаб, шу суръатни йўқотмаслик бўйича кўрсатмалар берди.

Муаллиф: Қасқирбай Қойшиман


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив