Қостанай вилояти автомобиль экспортини бирнеча баробар оширди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2018 йилда ҳудудда жами 291 транспорт воситасини экспорт қилган бўлса, жорий йил бошидан бери 1 886 автомашина хорижга чиқарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Машинасозлик кўп сармоя талаб қилувчи соҳалардан биридир. Ҳозирда ҳудудимизда ушбу соҳа ривожланмоқда. 10 ой ичида ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробар ошган. Айниқса, автомобиль йиғиш бўйича юқори ўсиш суръатига эришилди. «СариарқаАвтоПром» МЧЖ ҳар йили саноат ҳажмини орттириб, йил бошидан бери 19,6 минг дона автотранспорт воситаси йиғилди. Бу ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 2 баробар, 2018 йилги умумий кўрсатгичдан 1,6 баробар кўп демакдир», - дея таъкидлади Қостанай вилояти ҳокими Архимед Мухамбетов марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг айтишича, корхона жорий йилда 25 минг автотранспорт воситасини йиғишни режалаштирган.

«Ҳозирда Хитойнинг СМС ва JAC компанияларининг Аллюр компаниялар гуруҳи капиталига кириш ҳақида келишув ниҳоясига етишга яқин турибди. Яқин 10 йилда инвесторлар соҳа ривожига 1,1 млрд АҚШ доллари миқдорида маблағ киритишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 80-100 мингтагача орттириш, шунингдек маҳаллий маҳсулотлар билан таъминланганлик даражасини кўтариш, автомобилларнинг модель қаторини кенгайтириш каби режалар бор», - деди у.

Ҳокимнинг айтишича, экспортга чиқарилаётган автомобиллар сони ортмоқда. 2018 йилда жами 291 машина экспорт қилинган бўлса, жорий йил бошидан бери бу кўрсатгич 1 886 тага етган.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар