+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Қосимхон ҳақидаги филмни суратга олиш ишлари якунланди

2 Август 16:18
Баҳам кўринг:
Қосимхон ҳақидаги филмни суратга олиш ишлари якунланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Алмати вилоятида Ақан Сатаевнинг кенг кўламли ва узоқ кутилган лойиҳаси - «Буюк дашт тонги» филмини суратга олиш ишлари якунланди, дея хабар беради Kazinform «Қозоқфилм» га таяниб.

«Дўстлар, биз «Буюк дашт тонги«ни суратга олишни тугатдик. Мен жамоамизнинг ҳар бир аъзосига ушбу ажойиб давр учун, бебаҳо тажриба учун, меҳнатсеварлигингиз ва профессионаллигингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман «, - деб ёзган филм режиссёри Ақан Сатаев ижтимоий тармоқда.

Қозоғистон давлатининг шаклланиши ҳақидаги тарихий -ватанпарварлик филми Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги кўмагида суратга олинган. Асарда асосий ролларни Берик Айтжанов, Данияр Оразаев, Ерик Жолжақсинов ва Айдос Абдиқадиров ижро этишган.

Филм ХVI асрда Қозоқ хонлигининг ҳукмдори Қосимхоннинг ютуқлари ҳақида ҳикоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, июн ойида Маданият ва спорт вазири Ақтоти Раимқулова бошчилигидаги делегация Алматаивилояти, Қапшағай шаҳри яқинидаги тарихий филмни суратга олиш жойига ташриф буюрди.

Кейинчалик «Қозоқфилм« киностудияси ўзининг Instagram саҳифасида ХVI асрда Қосимхон қўшини ва Шайбоний жангчилари ўртасидаги жангдан лавҳани жойлаштирди.






Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив