Коронавируснинг йота-штамми нима учун хавфли

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳри санитария-эпидемиология назорати бўлими бошлиғи, бош давлат санитария шифокори Жандарбек Бекшин йота-штамми ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, йота-штамми касалликнинг бошқа турларига нисбатан ёши катталар учун хафли ва кўпроқ ёши катта одамларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.

«Бу вариант биринчи марта Нью-Йоркда 2020 йил ноябрь ойида аниқланган ва шу вақтдан бери камида 27 мамлакатда топилган. Ушбу тур ҳақида жуда кўп маълумотлар мавжуд. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти патогенларни қизиқиш ва хавотирга қараб таснифлайди. Бугунги кунда, «йота» штаммлари ташвишлантирувчи деб таснифланади. Тадқиқот шуни кўрсатдики, унинг юқумли касаллиги ухан коронавирусининг асосий штаммига қараганда 15% юқори. Бу тур ҳозирда айниқса АҚШда устунлик қилмоқда. Кўпинча 65 ёшдан ошган одамлар бундан азият чекишади. Агар «дельта» штаммини олсангиз, у ухан штаммидан деярли уч баравар юқумли эканлигини кўришингиз мумкин. «Дельта» штамми «йота» ўрнини босди. Шундай қилиб, бугунги кунда коронавируснинг «дельта» штамми «йота» штаммидан кўра хавфлироқдир, - тушунтирди Ж.Бекшин.

Брифинг чоғида шаҳар бош санитария шифокори коронавируснинг тўртинчи тўлқини ҳозир камайиб бораётганини таъкидлади. Аммо шунга қарамай, Алмата аҳолиси коронавирусни юқтириш давом этмоқда.


Муаллиф: Гульзат Сахова


Сўнгги хабарлар