Коронавируснинг янги штаммлари қанчайлик хавфли

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой янги коронавирус штаммлари таҳдиди ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, британ штамми жаҳонда 130 мамлакатда, жанубий африка штамми 80 мамлакатда ва бразилия штамми 45 мамлакатда аниқланган. Янги мутацияларни аниқлаш учун биз доимо мамлакатда айланиб юрадиган КВИ штаммларининг генетик тадқиқотларини олиб борамиз. Масалан, март ойида мамлакатда британ ва жанубий африка штаммларининг айланиши аниқланди», - деди вазир.

Вазирнинг сўзларига кўра, сўнгги тадқиқотлар натижаларига кўра, коронавируснинг британ штамми дастлабки штаммга қараганда хавфли. Уни юқтирган одамларнинг касалхонага ётқизилиши ва ўлим хавфи ҳам юқори.

«Бразилия штамми кўп ўлимга олиб келмайди. Бироқ, у COVID-19нинг дастлабки штаммга қараганда осонроқ юқади. Бундан ташқари, коронавируснинг британ штамми ўтган йилги штаммга нисбатан 1,7 баравар, жанубий африка штаммига қараганда 1,5 баравар ва бразилия штаммига қараганда 2 баравар тез тарқалади. Бундан ташқари, репродукциялар сони 1,1 дан 1,9 гача кўпайиши мумкин», - деди Алексей Цой.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар