Коронавируснинг 2-тўлқини келса, Қозоғистонда тиббиёт ходимлари етишмовчилиги кузатилмайди
«Коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун тиббиёт мутахассисларига бўлган эҳтиёж 28 мингтани ташкил этади. Профессор-ўқитувчилар (1 мингдан ортиқ), резидентлар (2 минг), кўнгилли (1500) кадрлар захираси таркибидан тузилди. Шунингдек, жорий йилда давлат буюртмаси асосида 2 минг 328 нафар битирувчи (шу жумладан 88 нафар анестезиолог, 26 нафар юқумли касалликлар бўйича мутахассис, 7 нафар пульмонолог ва 208 нафар эпидемиолог) ўқитилди. 60 мингдан ортиқ тиббиёт ходимларига коронавирус билан боғлиқ долзарб масалалар бўйича қисқа муддатли курслар ўтказилди», - деди Бош вазир.
Унинг айтишича, 150 нафар эпидемиолог, 100 юқумли касалликлар бўйича мутахассис ва 165 тез тиббий ёрдам шифокори тиббий қайта тайёрлаш курсларида ўқитилмоқда.
«Маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида коронавирусга қарши курашда иштирок этадиган ходимларнинг ягона маълумотлар базаси яратилди. Ушбу чора-тадбирлар коронавирус эпидемиясининг янги тўлқини юзага келганда тиббиёт ходимларига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплашга имкон беради», - деди Асқар Мамин.
Муаллиф: Марлан Жиембай