+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасини сақлаш талаблари қандай

21 Октябрь 17:25
Баҳам кўринг:
Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасини сақлаш талаблари қандай

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нариман Табинбаев брифингда коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси қандай шароитда сақланиши кераклигини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Алмати шаҳрида тўрт кун ичида 833 киши ревакцинациядан ўтди Ўзбекистоннинг катта ёшли аҳолисининг қарийб 80 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди Алмати шаҳрида Х Фуқаролик форумининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди

Нариман Табинбаевнинг таъкидлашича, Pfizer вакцинаси Алматидаги барча 137 эмлаш пунктларига етказилади. «Ҳукумат биринчи босқичда эмланадиган учта устувор гуруҳни аниқлади. Энди шаҳарга Pfizer препаратини олиб келиш режалаштирилган. Бундан ташқари, вакцинани мактабга ташрифлар орқали юборишга рухсат берилади. Таъкидлаш жоизки, эмлаш ихтиёрий равишда ва ота-оналарнинг розилиги билан амалга оширилади», - деди маърузачи.

Шунингдек, у вакциналарни сақлаш бўйича аниқ кўрсатмалар борлигини қайд этди.

«Pfizer вакцинаси - 60-90 даража ҳароратда сақланиши керак. Бу ишлаб чиқувчиларнинг асосий талабидир. Эритгандан сўнг, ампулаларни 2-8 даража ҳароратда сақлаш мумкин. Препаратни совуқ ҳароратда 30 кунгача сақлаш мумкин ва ишлатиш мумкин, шу вақт ичида у ўз хусусиятларини сақлаб қолади», - дея қўшимча қилди Нариман Табинбаев.

Муаллиф: Алма Муқанова



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив