Коронавирусга қарши Қозоғистон вакцинасини бошқа мамлакатларда рўйхатдан ўтказиш давом этмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон QazVacни бошқа мамлакатларда рўйхатдан ўтказишда давом этмоқда. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 34-ялпи мажлисида ҚР Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳукумат хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борди. Ҳозирда махфийлик шартномаси имзоланган. Бундан ташқари, маҳаллий QazVac вакцинасини манфаатдор мамлакатларда тарғиб қилиш мақсадида ҳужжатларни тўлдириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, манфаатдор мамлакатларда QazVacни рўйхатдан ўтказиш давом этмоқда», — деди Бахит Султанов.

Вазир Қозоғистон Республикасида 2025 йилгача илм-фанни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилаётганини айтди. Мазкур ҳужжат халқаро технологик компанияларда ишлаётган қозоғистонликлар, репатриантлар, Қозоғистоннинг собиқ фуқароларини қидириш, уларнинг ватанига қайтиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш алгоритмини тақдим этади.

«Виза олиш учун ариза топшириш муддати 5 иш кунидан 3 иш кунига қисқартирилди. Виза портали орқали бир марталик Е-инвестор визасини расмийлаштириш хизмати жорий этилди. Бундан ташқари, инвестор визаси эгаларини маҳаллий ижро ҳокимияти органларидан ишлаш учун рухсатнома талаб қилмайдиган шахслар рўйхатига киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Умуман олганда, барча давлат органлари протокол вазифаларини амалга ошириш бўйича зарур чораларни кўрди», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар