Коронавирусга қарши Қозоғистон вакцинаси самарадорлиги исботланган – олим

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини экспертиза қилиш миллий марказининг эксперти, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иммунизация бўйича миллий маслаҳат комиссияси аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Жаннат Сатибалдиева Kazinform мухбирига коронавирусга қарши Қозоғистон вакцинаси самарадорлиги ҳақида гапириб берди.

Унинг айтишича, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги тасарруфидаги Қозоғистон биохавфсизлик илмий-тадқиқот институти мутахассислари классик усул билан коронавирус инфекциясига қарши самарали вакцина ишлаб чиқдилар.

«Ушбу вакцина кимёвий жиҳатдан зарарсизлантирилади ва кейин тозаланади. Бу махсус технологик процедура. Вакцина клиникадан олдинги лаборатория ҳайвонларида муваффақиятли синовдан ўтказилди. Ушбу вакцина самарали эканлиги исботланган. У инсон организмида махсус ҳимоя иммунитетини ривожлантира олади. Айни пайтда кўнгиллилар устида клиник синов олиб борилмоқда. Умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади», - деди шифокор.

Жаннат Сатибалдиеванинг сўзларига кўра, эмлаш орқали иммунитетни ошириш тиббиётнинг катта ютуғидир. Шунинг учун коронавирус инфекцияси пайтида мавсумий гриппдан ҳам ҳимояланиш зарурдир.


Сўнгги хабарлар