Коронавирусга қарши Қозоғистон вакцинаси қачон экспорт қилиниши маълум бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Кузгача Жамбил вилоятида QazVac вакцинасини ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон вакцинаси ҳақиқатан ҳам бизнинг мамлакатимизда ҳам, чет элда ҳам талабга эга. Албатта, QazVac вакцинасининг машҳурлигини ошириш ва уни бошқа мамлакатларга етказиб бериш режалаштирилган. Жараён узоқ вақт талаб этади. У вакцина етказиб бериладиган мамлакатда тан олиниши ва рўйхатдан ўтказилиши керак. Биз бу ишни аста-секин бошлаймиз. Ҳозир биз ушбу вакцинани харид қилишни истаган шерикларни қидирмоқдамиз. Барча тартибга солиш воситалари ишга туширилди», - деди вазир Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Унга кўра, Жамбил вилоятида QazVac вакцинасини ишлаб чиқарадиган завод қурилиши якунланмоқда. Завод ишга туширилгандан сўнг ички ва ташқи бозорларни зарур вакциналар билан таъминлай олади.

«Заводни ишга тушириш ва таъмирлаш ишлари якунланди. Ускуналар текширилмоқда. Жамбил вилояти ҳокимлигидан маълум қилишларича, норматив ҳужжатлар билан боғлиқ жараёнлар олиб борилмоқда. Завод кузда ишга туширилиши ва ишлаб чиқариш қувватини босқичма-босқич ошириб бориши керак», - деди Алексей Цой.

Муаллиф: Марлен Жиембай

Сўнгги хабарлар