Коронавирусга чалинганлар орасида қайта эмлаш вақти ўтиб кетганлар кўп – ҚР ССВ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда коронавирус билан касалхонага ётқизилганлар орасида ревакцинация даври ўтиб кетганлар кўп. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Халқаро нейрохирургия форуми доирасида маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Ҳозирда туризмнинг жонланиши, болаларнинг ёзги таътилга кетиши, қозоғистонликларнинг хорижга кетиши ёки вилоятлар ўртасидаги миграция туфайли бу касалликнинг кенг тарқалиш хавфи бор, чунки бу ҳаво орқали юқадиган вирусли инфекция. Шунинг учун биз барча қозоғистонликларни ўз вақтида эмлаш ёки қайта эмлаш ва соғлиғини асрашни сўраймиз», — деди Ажар Ғиният Алмати ва Нур-Султандаги вазиятга тўхталиб.

«Агар Алмати ва Нур-Султанда қайд этилган касалликлар анамнезига қарайдиган бўлсак, уларнинг 80 фоизи қайта эмлаш вақти ўтиб кетганлар ёки эмланмаган фуқаролар эканлигини кўрамиз. Шунинг учун соғлиғингизни ҳимоя қилиш, ўз клиникаларингизга бориб, вакцина олиш керак. Айни пайтда бизда барча зарур турдаги вакциналар мавжуд», — деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар