Коронавирусга чалинган 900-га яқин тиббиёт ходимига товон пули тўланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19га қарши курашда иштирок этган 899 тиббиёт ходимига коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмонияга чалингани боис Давлат ижтимоий суғурта фондидан бир марталик ижтимоий тўловни олди, дея хабар беради Kazinform.

26 август 9.00 ҳолатига кўра, Давлат ижтимоий суғурта фондидан COVID-19 ёки вирусли пневмония билан касалланган 776 тиббиёт ходимига ва касалликдан вафот этган 3 нафар тиббиёт ходимининг оила аъзоларига товон пули тўлаган.

Тиббиёт ходимларига COVID-19 ёки вирусли пневмонияга чалиниши туфайли энг кўп товон пули Алмати (85), Ақмола (80) вилоятлари, Алмати шаҳри (84) ва Нур-Султан (120) шаҳрида, шунингдек Ғарбий Қозоғистон вилоятида (67) тўланди.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазири буйруқ чиқарди Жорий йилнинг 22 июлидаги «Амалиёт қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» қўшма буйруғига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ: коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмония билан касалланган тиббиёт ходимларига - 2 млн тенге; COVID-19 коронавирус инфекцияси ва вирусли пневмониядан вафот этган тақдирда уларнинг оиласига 10 миллион тенге миқдорида товон пули тўланади.


Сўнгги хабарлар