Коронавирусга чалинган 770 тиббиёт ходимига товон пули тўланди
24 август 9.00 ҳолатига кўра, Давлат ижтимоий суғурта фондидан COVID-19 ёки вирусли пневмония билан касалланган 776 тиббиёт ходимига ва касалликдан вафот этган 3 нафар тиббиёт ходимининг оила аъзоларига товон пули тўлаган.
Тиббиёт ходимларига COVID-19 ёки вирусли пневмонияга чалиниши туфайли энг кўп товон пули Алмати (79), Ақмола (79) вилоятлари, Алмати шаҳри (74) ва Нур-Султан (69) шаҳрида, шунингдек Ғарбий Қозоғистон вилоятида (67) тўланди.
Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазири буйруқ чиқарди Жорий йилнинг 22 июлидаги «Амалиёт қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» қўшма буйруғига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ: коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмония билан касалланган тиббиёт ходимларига - 2 млн тенге; COVID-19 коронавирус инфекцияси ва вирусли пневмониядан вафот этган тақдирда уларнинг оиласига 10 миллион тенге миқдорида товон пули тўланади.