+7 (701) 759 90 19
USD 432.23 EUR 506.79
RUB 5.45 CNY 64.44
Янгиликлар

Коронавирусга чалинган 3 минга яқин тиббиёт ходимига товон пули тўланди

28 Сентябрь 11:06
Баҳам кўринг:
Коронавирусга чалинган 3 минга яқин тиббиёт ходимига товон пули тўланди

NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19га қарши курашда иштирок этган 3 минга яқин тиббиёт ходимига коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмонияга чалингани боис Давлат ижтимоий суғурта фондидан бир марталик ижтимоий тўлов тўланди, дея хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 66,5 мингдан ошди Кеча Қозоғистонда 392 кишида коронавирус аниқланди Кеча Қозоғистонда 268 кишида коронавирус аниқланди

28 сентябрь 9.00 ҳолатига кўра, Давлат ижтимоий суғурта фондидан COVID-19 ёки вирусли пневмония билан касалланган 2,955 минг тиббиёт ходимига ва касалликдан вафот этган 29 нафар тиббиёт ходимининг оила аъзоларига товон пули тўланган. Тиббиёт ходимларига COVID-19 ёки вирусли пневмонияга чалиниши туфайли энг кўп товон пули Нур-Султан (638), Алмати (373) ва Чимкен шаҳрида (140), Қарағанди (368), Ғарбий Қозоғистон (250), Атирау (180) ва Ақмола (180) вилоятларида тўланди.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазири буйруқ чиқарди Жорий йилнинг 22 июлидаги «Амалиёт қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» қўшма буйруғига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ:

-коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмония билан касалланган тиббиёт ходимларига - 2 млн тенге;

-COVID-19 коронавирус инфекцияси ва вирусли пневмониядан вафот этган тақдирда уларнинг оиласига 10 миллион тенге миқдорида товон пули тўланади.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив