Коронавирусга чалинган 3,6 мингдан ортиқ тиббиёт ходимига товон пули тўланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19га қарши курашда иштирок этган 3 621 тиббиёт ходимига коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмонияга чалингани боис Давлат ижтимоий суғурта фондидан бир марталик ижтимоий тўлов тўланди, дея хабар беради Kazinform.

2 октябрь 9.00 ҳолатига кўра, Давлат ижтимоий суғурта фондидан COVID-19 ёки вирусли пневмония билан касалланган 3 621 тиббиёт ходимига ва касалликдан вафот этган 37 нафар тиббиёт ходимининг оила аъзоларига товон пули тўланган.

Тиббиёт ходимларига COVID-19 ёки вирусли пневмонияга чалиниши туфайли энг кўп товон пули Нур-Султан (718) ва Алмати (420) шаҳарларида, Қарағанди (404), Ғарбий Қозоғистон (261), Ақмола (249) ва Атирау (228) вилоятларида тўланди.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазири буйруқ чиқарди Жорий йилнинг 22 июлидаги «Амалиёт қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» қўшма буйруғига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ:

-коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмония билан касалланган тиббиёт ходимларига - 2 млн тенге;

-COVID-19 коронавирус инфекцияси ва вирусли пневмониядан вафот этган тақдирда уларнинг оиласига 10 миллион тенге миқдорида товон пули тўланади.

Сўнгги хабарлар