+7 (701) 759 90 19
USD 427.93 EUR 506.71
RUB 5.55 CNY 64.29
Янгиликлар

Коронавирусга чалинган 1,7 минг тиббиёт ходимига товон пули тўланди

21 Сентябрь 12:52
Баҳам кўринг:
Коронавирусга чалинган 1,7 минг тиббиёт ходимига товон пули тўланди

NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19га қарши курашда иштирок этган 1,7 мингдан ортиқ тиббиёт ходимига коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмонияга чалингани боис Давлат ижтимоий суғурта фондидан бир марталик ижтимоий тўлов тўланди, дея хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Чимкентда коронавирусдан вафот этган тиббиёт ходимларини хотирлаш маросими бўлиб ўтди Қозоғистонда 2 716 киши коронавирусдан даволанмоқда Германия соғлиқни сақлаш вазири коронавирус юқтирди

21 сентябрь 9.00 ҳолатига кўра, Давлат ижтимоий суғурта фондидан COVID-19 ёки вирусли пневмония билан касалланган 1 727 тиббиёт ходимига ва касалликдан вафот этган 24 нафар тиббиёт ходимининг оила аъзоларига товон пули тўланган. Тиббиёт ходимларига COVID-19 ёки вирусли пневмонияга чалиниши туфайли энг кўп товон пули Нур-Султан шаҳри (393) ва Алмати (373) шаҳрида, Қарағанди (115) ва Ақмола (107) вилоятларида, Чимкен шаҳри (102) тўланди.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазири буйруқ чиқарди Жорий йилнинг 22 июлидаги «Амалиёт қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» қўшма буйруғига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ:

-коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмония билан касалланган тиббиёт ходимларига - 2 млн тенге;

-COVID-19 коронавирус инфекцияси ва вирусли пневмониядан вафот этган тақдирда уларнинг оиласига 10 миллион тенге миқдорида товон пули тўланади.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив