Коронавирусдан соғайганлар учун 5 та фойдали маслаҳат

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жамоат саломатлигини мустаҳкамлаш маркази раҳбари Жазира Ембердиева коронавирус инфекцияси билан оғриган беморларга 5 та фойдали маслаҳат берди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий соғлиқни сақлаш марказининг Жамоат саломатлигини мустаҳкамлаш маркази раҳбари Жазира Ембердиева коронавирус инфекцияси билан касалланиб, соғайган одамларга қуйидаги маслаҳатларни таклиф этади.

1. Ҳар куни нафас олиш гимнастикасини бажариш. Нафас олиш – нафас чиқаришни назорат қилиш орқали бажариладиган оддий машқлар. Уларни ўтириб ҳам, ётиб ҳам бажариш мумкин. Касалликдан кейин тана нимжон бўлиб қолади, шунинг жуда кўп машқ қилмаслик керак, аста-секин ошира бориш керак. Нафас олиш гимнастикаси ўпканинг нормал ишлашига ёрдам беради ва уларни кислород билан тўйинтиради.

2. Ҳар куни тоза ҳавода сайр қилиш. Юриш газ алмашинувини яхшилайди ва коронавирус инфекциясидан ва тананинг узоқ муддатли заифлашувидан кейин сизга жуда кўп энергия беради.

3. Тўғри овқатланиш! Организмга оқсиллар, ёғлар ва углеводлар керак. Ёзда, сабзавот ва мевалар кўп бўлади, уларни кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Ширинликлардан воз кечмаслик керак (фақат маълум даражада) - бу сизнинг кайфиятингизни яхшилайди.

4. Камида 7-8 соатлик тўлиқ уйқу. Уйқудан олдин хонани вентиляция қилиш керак ва ухлашдан 2-3 соат олдин овқатланиш яхшидир. Бу тезда тикланишингизга ёрдам беради.

5. Стресс ва ташвишларнинг олдини олиш. Ҳозирда ҳаммамиз – касаллар ҳам, касаллик юқтирмаганлар ҳам стресс ҳолатидамиз. Ушбу инфекциянинг ўзига хос хусусияти шундаки, бунда гипоксия, кислород етишмаслиги кузатилади. Бу қўрқув ва тушкунликнинг омили бўлиши мумкин. Бундай ҳолда сиз психологга мурожаат қилишингиз мумкин. У сизни хавотирланмасликка ва ўзига ишонч ҳосил қилишни маслаҳат беради. Ёки яқинларингиз билан муносабатларни мустаҳкамланг, табиатга чиқинг, Д витамини кўпайиши учун қуёшда тобланинг, бу сизда ижобий ҳис-туйғулар сизни тезроқ тикланишга ёрдам беради.
Сўнгги хабарлар