Коронавирусдан соғайганлар сони Қозоғистонда 102 мингга етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусдан соғайганлар жами сони деярли 102 мингга етди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

Ўтган сутка давомида 212 одам коронавирус инфекцисидан соғайиб, уйига юборилган. Жами соғайганлар сони айни дамда 101 минг 822 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, ўтган суткада 65 одамнинг ПЗР тести мусбат натижа кўрсатган. Ушбу инфекцияни юқтирганлар жами сони 107 199га етди.

Пандемия бошидан бери Қозоғистонда коронавирусли инфекция туфайли 1671 одам вафот этган.

Сўнгги хабарлар